Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилмоқда

05.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-25-сон Фармон имзоланди.

 

IT-парк ҳудудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилмоқда.

 

2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.

 

Махсус ҳуқуқий режим қуйидаги соҳаларда жорий этилади:

  • рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича "тартибга солиш қумдони"ни жорий этиш;
  • божхона ва солиққа тортиш;
  • меҳнат муносабатлари;
  • молия ва банк фаолияти;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
  • давлат хизматларини кўрсатиш;
  • интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
  • тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.

 

Маълумот учун: йил якунига қадар қуйидагиларни акс эттирувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, божхона ва солиқ соҳасини тартибга солиш, меҳнат муносабатлари ҳамда бошқа шартларнинг алоҳида тартиби ва ҳуқуқий нормаларни белгиловчи махсус ҳуқуқий режимни;

молия ва банк фаолиятини амалга ошириш, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.02.2024 йилдан кучга кирди

 

Собир Нурбердиев