Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uz

Рақамли телевидениедан барча фойдаланиши мумкин бўлади

27.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 502-сон қарори билан Ўзбекистонда ер усти аналог телеэшиттиришларини босқичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланди.

 

Бутунлай рақамли эшиттиришга ўтиш 2018 йил охиригача якунланиши даркор (пойтахтда – 15 июлга қадар). Бунинг учун республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичлари ўрнатилади ва фойдаланишга топширилади.

 

Бундан ташқари, «Ўзэлтехсаноат» АК корхоналари томонидан 5 йил мобайнида 3,0 млн та рақамли телевизорлар ишлаб чиқарилади. Аҳолига, шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламларига ва пенсионерларга рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа қурилмаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари берилади.

 

Шу тариқа, аҳолининг рақамли телеэшиттириш хизматларидан  кенг фойдаланиш имконияти таъминланади. Бунинг устига, узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларигача давлат телерадио дастурларининг  умумфойдаланишдаги ижтимоий пакети тарқатилади. Бунинг учун хорижий йўлдош алоқаси операторининг йўлдош сегменти ижарага олинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.