Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти на НДС компаниям, оказывающим медицинские услуги или реализующим лекарства Строительные организации получают «предупреждения» от налогового органа. Как реагировать? В Узбекистане продлят льготы по соцналогу для предприятий сферы услуг и торговли

Расмий статистик маълумотларни ЯИДХП олиш имконияти яратилди

28.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2022 йилдаги “Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 672-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик хусусиятга ҳамда бошқа хусусиятга эга статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган бўлиб, унга кўра: 

  • жисмоний шахс/юридик шахснинг вакили Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПга мурожаат қилади;
  • мурожаат этган шахс ўзи ҳақида ва сўралаётган статистик маълумотлар ҳақида ахборот тақдим этади (номи, даври ва бошқалар);
  • буюртма келиб тушганидан сўнг икки кун ичида мурожаат этувчининг шахсий кабинетига (ёки смс орқали) сўралаётган статистик маълумотлар мавжудлиги ва хизмат нархи ҳақида хабарнома келади;
  • ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08% миқдорида йиғим ундирилади (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда 10 % чегирма,  “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» тизимида рўйхатга олинган шахслар, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мурожаат этганда – 50 % чегирма мавжуд);
  • Йиғим тўлангандан сўнг Давлат статистика қўмитаси 5 кун ичида сўралаётган статистик маълумотларни QR-код билан тасдиқлаб мурожаатчига юборади. 

 

Регламентга мувофиқ статистик маълумотларни тақдим этиш фақатгина қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

  • таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;
  • шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.