Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Реабилитация воситалари ишлаб чиқаришга – солиқ ва божхона имтиёзлари

21.06.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 


 

Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Ҳужжат билан 2021 йил 1 январга қадар муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилди.

 

Биринчидан, корхоналар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ЯСТ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (ЯИТдан ташқари) озод қилинади.

 

Имтиёз мақсадли – бўшаётган маблағлар замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга, шунингдек, корхонанинг протезчи мутахассисларини ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва малакасини оширишга йўналтирилиши керак.

 

Маълумот учун: умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, уларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан олинган фойда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан, ушбу буюмлар, инвентарь ва хизматларни сотиш бўйича оборот эса ҚҚСдан озод қилинади.

 

Иккинчидан, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари шакллантирилган рўйхатлар бўйича мамлакатимизга олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, энди божхона имтиёзларини қўллайдиган ташкилотлар мазкур имтиёзлар татбиқ этиладиган товарлар рўйхатини мустақил равишда шакллантирадилар ҳамда уни ЛБМА қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказига тақдим этадилар, унинг ижобий хулосаси импорт қилиш чоғида имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади. 

 

Давлат органларига маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалалари ўрганиш вазифаси топширилди. Тегишли лойиҳалар мамлакатимизда, масалан, ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга оширилиши лозим.



Банк секторига протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредит бериш тавсия этилди. Олинган кредитлар замонавий ускуналар ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, протезчи мутахассисларни ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва уларнинг малакасини ошириш учун сарфлаш мумкин бўлади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_