Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 йилдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428-сон қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 декабрдан:
- реклама жойи паспортини шакллантирувчи «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда;
- аукцион натижалари бўйича тўлов ҳамда рекламани жойлаштириш учун йиғим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион орқали аниқланадиган ягона ҳар ойлик йиғим киритилмоқда;
- реклама жойи паспорти ва уни давлат мулки объектларида жойлаштириш тўғрисидаги шартнома аукцион ғолибига автоматик тарзда «E-auksion» платформаси орқали оммавий оферта шаклида юборилади;
- реклама жойи паспорти ЯИДХП орқали берилади.
Амал қилиш муддати кўрсатилмаган реклама жойи паспортлари учун муддат 2024 йил 1 декабрга (бино ва иншоотлар учун) ва 2030 йил 1 декабрга (ер участкалари учун) қадар этиб белгиланмоқда.
Шунингдек ижтимоий реклама мониторинги бўйича комиссия тузилмоқда, унинг раиси – Бош вазир, ишчи орган сифатида Президент Администрацияси ҳузуридаги АОКА белгиланмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилда кучга кирди.
Собир Нурбердиев