Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилди

23.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2017 йилдаги 136-сон қарори билан Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилди.

Ангионеврология –неврологиянинг асаб тизимининг қон-томир касалликлари билан шуғулланадиган бўлими.

 

Ўрин фондини 40 ўрингача етказиш, шу жумладан 20 та ўринни пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминлаш кўзда тутилган.

 

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Молия вазирлиги ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига эгадир.  “Соғлиқни сақлаш” тармоғига ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар маблағлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;
  • малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;
  • мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;
  • сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш. 

 

Ҳужжат Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ қатор топшириқларни ҳам сақлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,
 экспертимиз.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_