Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

10.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 5.03.2021 йилдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш;
  • ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
  • турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, илғор тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;
  • хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;
  • хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;
  • хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.

 

Ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

 

Жамғарма ҳар йили АТ «Халқ банки»га 100 млрд сўм миқдоридаги маблағларни 2021 йилда МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада, 2022 йилдан бошлаб эса МБнинг асосий ставкасида йўналтиради. Қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан кредитлар ажратилади:

  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини.

 

Кредитлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкасида 150 БҲМгача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

 

Ажратиладиган кредитлар, истисно тариқасида, қуйидаги тартибда берилади:

  • 2022 йил 1 январга қадар МБнинг асосий ставкаси доирасида;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб тижорат банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда, кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилган ҳолда.

 

Шунингдек Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси жойларга чиққан ҳолда ишларни ҳар бир хонадон ва маҳалла кесимида ташкил этиши йўналишлари белгиланди.

 

Қуйидаги топшириқлар берилди:

1)  Молия вазирлигига:

  • 2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қуйидаги мақсадларга маблағлар ажратиш топширилди:

а) 10 млрд сўмдан – нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга;

б) 5 млрд сўмдан – отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга.

  • махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларнинг даволаниши учун Жамғармага 30 млрд сўм йўналтириш топширилди.

 

2) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • 2021 йилда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:

а) боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 80 млрд сўм;

б) нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга турар жой ижараси компенсациясини тўлаш учун 11 млрд сўм ажратилишини;

  • ҳар чоракда маҳаллий бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисмининг камида 15%ини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтиришни.

3) Бош прокуратурага «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига 150 млрд сўм маблағ йўналтирилишини таъминлаш топширилди.

 

Шунингдек ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолиятини тажриба сифатида жорий этиш;
  • барча ҳудудларда зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш бўйича биттадан намунавий марказлар ташкил қилиш;
  • ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига «жамоатчи ёрдамчи»ларни жалб этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум