Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Республика марказларида бепул тиббий ёрдам – фуқароларнинг 16 тоифаси учун

01.11.2017

Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

 

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда - РИИАТМ) томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли фуқаролар тоифалари рўйхати 9 дан 16 та тоифага кўпайтирилди.

 

Энди унга 18 ёшгача болалар, ҳомиладор аёллар (акушерлик ва гинекология РИИАТМга), эндокрин касалликларга учраганлар (эндокринология РИИАТМга), онкология касалликларига чалинганлар (онкология ва тиббий радиология РИИАТМга), туберкулезга чалинганлар (фтизиатрия ва пульмонология РИИАТМга) ҳамда жинсий йўл билан юқадиган касалликларга чалинганлар (дерматовенерология ва косметология РИИАТМга) ҳам киритилди. Ушбу тоифадаги фуқароларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган касаллик, патология ва бошқа мезонлар мавжуд бўлганда бюджет маблағларидан ёрдам кўрсатилади.

 

Имтиёзга эга фуқаролар қаторига чақирув комиссияларининг йўлланмаларини олган ҳарбий хизматга чақириладиган ёшдаги шахслар ҳам киритилди. Бундан ташқари, бепул ёрдам нафақат ўз-ўзини бошқариш органларининг моддий ёрдамини олаётган шахсларга, балки кам таъминланган оила аъзоси сифатида ҳисобга олинганларга ҳам  кўрсатилишига аниқлик киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам Рўйхатга қуйидагилар киритилган эди: 1) болаликдан ногиронлар; 2) чин етимлар; 3) I ва II гуруҳ ногиронлари; 4) 1941–1945 йилги уруш ногиронлари ва иштирокчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар; 5) пенсия ёшига тўлган ишламайдиган пенсионерлар; 6) 1941–1945 йилги уруш меҳнат фронти қатнашчилари; 7) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар орасидаги ногиронлар; 8) ҳарбий-интернационалистлар

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



 

Самир Латипов.