Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Республика шоликорларига имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади

19.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-290-сон "Шоли еиштирувчилар  фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

 

Ички истеъмол бозорини шоли маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президентнинг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Бунда шоли етиштириш кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида шоли харид қилиш бўйича шартномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.

 

2025-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шоли экиш учун харид қилинган, ишлаб чиқарилган муддати бир йилдан ошмаган янги уруғ сепиш машиналари ва кўчат экиш усулидаги ускуналар қийматининг 20 фоизи давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш йўли билан қопланади.

 

Бундан ташқари, Хоразм вилоятидаги шоли етиштириш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан қўшимча субсидиялар ажратилади:

  • шоли етиштириш учун лазер текислаш ўтказилган ҳар бир гектар майдонга сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, лекин умумий харажатлар ҳажми 1 млн сўмдан ошмаган ҳолда қоплаш учун;
  • 01.03.2022 йилдаги ПҚ-144-сон қарорда назарда тутилган миқдорларда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун.

 

Корея Республикасининг "KOPIA" маркази билан ҳамкорликда Гурлан туманида шолининг элита уруғчилик марказлари ташкил этилади.

 

Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Филиппин халқаро шоли етиштириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мос келадиган шўрга чидамли, қурғоқчиликка чидамли, эртапишар шоли уруғ навларини етказиб бериш ва уларни Хоразм вилоятида мунтазам синовдан ўтказиш режалаштирилган.

 

Ҳужжатга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб Хоразм вилоятининг ҳосилдорлиги 120 центнер ва ундан юқори бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарига истисно тариқасида етиштирилган шолининг 50 фоизидан ошмаган миқдордаги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 16 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова