Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади

27.09.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 24.09.2021 йилдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Велоспорт турларини 2021-2022 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар ташкил этилади:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;
  • қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;
  • Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.

 

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади.

 

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма- босқич ошириб борилади;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади.

 

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари:

  • велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш;
  • республика барча ҳудудларида велоспорт турларини жадал ривожлантириш бўйича барча зарур чораларни кўриш;
  • велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга жалб қилиш, уларга ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • халқаро мусобақалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали умумжаҳон "NationBrands" халқаро рейтингида "Uzbekistan" миллий брендининг рейтинг поғоналаридаги ўрнини юқори кўтаришда иштирок этиш.

 

Шунингдек, Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади. Унинг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал велоспортчилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • ҳудудларда велоспорт инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш;
  • велосипед ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилашга ҳамда юқори спорт натижаларига эришишни таъминлашга қаратилган янги қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бошқалар.

 

3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни этиб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинади. Шу куни Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолининг турли қатламларини жалб қилиш орқали узунлиги 15-20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили:

  • велоспортнинг шоссе ((Road) ва тоғ (МТВ) турлари бўйича Тошкент вилоятида “Oqtosh-Chorvoq-Mountain”, Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида " Save-Aral” кўп кунлик халқаро велопойгалари;
  • велоспортнинг трек (Track) тури бўйича Тошкент шаҳрида "Silk-RoadTashkent", Наманган шаҳрида “Silk-RoadNamangan” кўп кунлик халқаро велопойгалари;
  • велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури бўйича Жиззах вилоятида "Zaamin-Cup" халқаро велопойгаси;
  • велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) тури бўйича Тошкент шаҳрида "Tashkent-GrandPrix" халқаро мусобақаси ташкил қилинади.

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт мажмуаси қурилади. Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида эса республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги велотрек спорт иншооти қурилади.

 

Спорт-таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар ва материаллар, велосипедларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига 7 йил тўлмаган махсус автотранспорт воситалари ва тиркамалар 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум