Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Россия нефть ва газ давлат университети филиали зарур жиҳозлар билан таъминланади

27.09.2017

 

Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3287-сон «Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети филиали фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан таълим муассасаси Васийлик кенгашининг янгиланган таркиби маъқулланди.

 

Бундан ташқари, Филиал ва унинг қошидаги ихтисослаштирилган академик  лицейдаги ўқув жараёнини жиҳозлаш ва ташкил этиш учун 19 номдаги ўқув-лаборатория ускуналари ва моддий-техник ресурслар 1.01.2020 йилгача мамлакатга олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинди (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ имтиёзлар қўлланиб олиб кирилган товарлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан тизимли мониторингни амалга оширади.

 

Қарор расман эълон қилинди ва 26.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

Курс валют

2018-01-16
  • USD:8146.38 (+7.38) сум
  • EUR:9965.47 (+177.51) сум
  • RUB:143.97 (+0.92) сум