Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Россия ва Ўзбекистон ахборот алмашиш тўғрисида келишувга эришди

24.05.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5115-сон қарори билан "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида"ги Битим тасдиқланди.

 

Битим 2020 йил 15 декабрда Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган. Томонлар ўртасида муносабатларда амал қиладиган халқаро шартномалар доирасида электрон шаклда ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш унинг предмети ҳисобланади. Уларни амалга ошириш учун ваколатли органлар этиб Томонлар давлатларининг ички ишлар вазирликлари белгиланди. Битим доирасида давлат сирини ташкил этадиган ахборот алмашилмайди.

 

Битимни амалга ошириш мақсадида ваколатли органларнинг ваколатли бўлинмалари  ахборот ва технологик ҳамкорликнинг техник баённомаларини ишлаб чиқади. Уларда қуйидагилар белгиланади:

  • ахборот алмашиш мақсадлари ва уни ҳимоя қилиш тартиби;
  • электрон шаклда узатиладиган ва олинадиган маълумотлар рўйхати;
  • уларни узатиш, сақлаш ва йўқ қилиш муддатлари, технологиси, тартиби;
  • техник воситаларни ўрнатиш, алоқа каналларини фойдаланишга киритиш ва уларга хизмат кўрсатиш муддатлари.

 

Шунингдек, Битимда ваколатли органларнинг ваколатлари ва уларнинг ҳуқуқлари ҳам белгиланган.

 

Битим охиргининг дипломатик каналлари бўйича Томонлар тарафидан у кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах