Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Добровольные взносы на ИНПС: нужно ли платить НДФЛ при досрочном снятии со счета в Халк банке Как изменились правила возмещения НДС и оформления счетов-фактур по ПКМ №393 Обновлены правила торговли: как не нарушить новый лимит наличных расчетов

Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар

09.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2026 йилдаги “Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 367-сон қарори қабул қилинди.

 

Тегишли низом қуйидаги тартибларни назарда тутади:

• рўйхатдан ўтказилмаган қурол, унинг ўқ-дорилари ва ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ҳудудий ички ишлар органларига ёки жиноятларнинг олдини олиш бўйича инспекторга, шунингдек портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ушбу предметларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича мутахассисни жалб этган ҳолда топшириш ва қабул қилиш;

• ихтиёрий равишда топширилган ва рўйхатдан ўтказилмаган қурол ва унинг ўқ-дориларининг техник яроқлилиги таснифи;

• ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини ихтиёрий равишда топширган шахсларга тўланадиган пул мукофоти миқдорини аниқлаш ва белгилаш, шунингдек ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини ихтиёрий равишда топширган шахсларга уларни олишда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқлар бериш тартиби;

• ихтиёрий топшириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш ҳамда ички ишлар органлари томонидан олинган бундай нарсалар тўғрисидаги маълумотларни криминалистик ва ахборот-қидирув тизимлари ёрдамида текшириш;

• портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий равишда топшириш, уларни ихтисослаштирилган омборларга жойлаштириш ёки утилизация қилиш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш.

 

Қурол ва ўқ-дориларни топширганлик учун мукофотлаш тўғрисидаги қарор минтақавий комиссия томонидан қабул қилинади. Пул мукофоти миқдори қурол ва ўқ-дорилар турига қараб белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова