Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Самолёт бортида фотосуратга ва видео тасвирга олиш тақиқланди

18.01.2016

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 январда 2416-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига ўзгартириш киритилди.

 

Ҳужжат билан йўловчи томонидан ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга ва видео тасвирга олишга тақиқ ўрнатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, йўловчи ҳаво кемаси ичида қуйидагиларни амалга ошириши тақиқланади:

 

гиёҳванд моддаларни, тамаки маҳсулотларини (носвой ва бошқаларни ҳам) истеъмол қилиши, шунингдек электрон сигаретлардан фойдаланиши;

 

ташувчи томонидан истеъмол қилиш учун таклиф қилинган белгиланган меъёрдан ташқари, шунингдек бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиши;

 

учувчилар кабинасига кириши;

 

ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг хизмат вазифаларини бажаришларида уларга тўсқинлик қилиши ёки уларнинг ишларига аралашиши;

 

ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши;

 

ҳаво кемасининг мол-мулкини (пледлар, ёстиқлар, идиш-товоқлар, ошхона жиҳозлари, электрон воситалар, қутқариш нимчалари ва бошқаларни) олиб кетиши ва шикастлаши;

 

жамоат тартибини бузиши ва заруратсиз атрофдагиларни безовта қилиши;

 

ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг тегишли кўрсатмаларисиз авария-қутқарув жиҳозларини ишлатиши;

 

ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг рухсати ёки кўрсатмаларисиз бошқа жойларга ўтириши.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 январдаги 2-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.