Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Санитария-эпидемиология назорати хизмати қайта ташкил этилади

11.09.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмалари билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилмоқда (9.09. 2019 йилдаги ПФ-5814-сон Фармонга қаранг).

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси тугатилмоқда. Қайта ташкил этилаётган Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг лаборатория хизмати негизида янгидан ташкил этилган Агентлик ҳузурида Лаборатория комплекси ташкил этилади.

 

Давлат инспекцияси, бошқалар қаторида, хавф-хатарларни барвақт аниқлашни таъминлаш, баҳолаш ва бартараф этиш мақсадида келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан миллий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тизимини жорий этиш билан шуғулланади.   Агентлик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (СанҚваН) ишлаб чиқиш ва жорий этиш,  эпидемияга қарши ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқалар билан шуғулланади.

 

Янги муассасалар раҳбариятига нисбатан қуйидаги қоидалар амал қилади:

  • Давлат инспекцияси - бошлиқ бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Бош давлат санитария инспектори ҳисобланади, Бош вазирнинг тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади, бошлиқнинг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади. Мақоми, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича тегишинча вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
  • Агентлик - директор бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи ҳисобланади, Бош вазирнинг тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.  Мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади. Унинг ўринбосарлари эса соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Қолган ходимларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Давлат инспекцияси ва Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари (юридик шахс ташкил этмасдан) ташкил этилди. Тугатилаётган давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бюджетдан ташқари ҳисобрақамларидаги барча маблағлар Агентлик жамғармасига тўлиқ ўтказилади.

 

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

Давлат инспекцияси жамғармаси

  • санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималар суммасидан ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50%и;
  • жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг жалб этиладиган грант ва ҳомийлик маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар
  • Давлат инспекциясининг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан, текширишларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш харажатларини қоплаш;
  • ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • Давлат инспекцияси олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш бўйича харажатлар

Агентлик жамғармаси

  • идоравий мансуб ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммасининг 15%и;
  • жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда жалб этиладиган грант ва ҳомийлик маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар
  • Агентликнинг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан, санитария-эпидемиологик осойишталикнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш харажатларини қоплаш;
  • ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • Агентлик олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш бўйича харажатлар

 

Норматив базани такомиллаштириш давом эттирилади. Жумладан, 2019-2026 йилларда санитария-эпидемиологик осойишталик хизматини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2019 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.