Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти тасдиқланди

18.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 566-сон қарори имзоланди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланмоқда. Уларда талаб этилувчи ҳужжатлар, йиғим миқдорлари, аризани кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари белгиланмоқда:

Паспорт номи

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим миқдори

Ҳужжат берилганлиги учун йиғим миқдори

Аризани кўриб чиқиш муддати

Ҳужжатни амал қилиш муддати

1.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

4 БҲМ

10 БҲМ

20 кун

Чекланмаган

2.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш паспорти

4 БҲМ

10 БҲМ

15 кун

Чекланмаган

3.

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома паспорт

 

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

10 кун

 

1 йилгача

4.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

15 кун

 

1 йилгача

5.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

15 кун

 

Бир маротабалик

6.

Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома паспорти

 

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

5 кун

 

6 ойгача

7.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома паспорти

 

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

  • · Ўзбекистон Республикаси худудига портловчи материалларини олиб кириш учун – 30 кун;
  • · портловчи материалларини сотиб олиш,сақлаш ва ташиш учун – 10 кун;

 

  • · Ўзбекистон Республикаси худудига портловчи материалларини олиб кириш учун – 30 кунгача;
  • · портловчи материалларни сотиб олиш учун – 6 ойгача;
  • · портловчи материалларни сақлаш учун – 3 йилгача;
  • · портловчи материалларни ташиш учун – 1 йилгача.

8.

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

10 кун

а) нефть-газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатация) ўтказиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган);

б) нефть-газ қудуқларини тугатиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган);

в) нефть-газ қудуқларини вақтинчалик тўхтатиш (консервация қилиш) жараёнида — 5 йил;

г) шахталар (конлар)ни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган).

9.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

20 кун

1 йил

10.

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

11.

Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

фаолият туридан келиб чиқиб 1-3 йил

12.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

13.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

1 йил

14.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома  паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

2 йил

15.

Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулоса паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

16.

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

10 кун

1 йил
(газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларини ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 2 ой)

 

17.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

2 йил

18.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

30 кун

чекланмаган

19.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

3 йил

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари Миллий базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах