Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Саноат маҳсулотларини етказиб бериш учун масофадан туриб шартнома тузилади

03.05.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 1.05.2019 йилдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4302-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Мунтазам равишда саноат ярмаркалари ўтказилади. 6 ой муддатда электрон кооперация портали – саноат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномаларни (контрактларни) тезкорлик билан масофадан тузиш имкониятини тақдим қиладиган ҳамкорлар топишнинг муҳим воситаси ишлаб чиқилади.

 

Қарор билан 2019 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати (бундан кейин – Рўйхат) тасдиқланди. У 99 та позиция: озиқ-овқат маҳсулотлари, трикотаж, кийим-кечак, пойабзал, дори-дармонлар, ёзув-чизув товарлари, қурилиш материаллари, резина, пластмассалар, кимё саноати маҳсулотлари, металлар ва асбоб-ускуналарни ўз ичига олган. Рўйхат Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ҳар ярим йилда камида 1 марта иқтисодиёт ва саноат, инвестициялар ва ташқи савдо, инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг таклифлари асосида янгиланади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи иқтисодиётда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тизими эксперимент тариқасида жорий этилади:

 

биринчидан, фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек технопаркларни қуриш;

иккинчидан, «Тошкент механика заводи» АЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудуди негизида технопарк ташкил этиш. Аввало, бу ерда Рўйхат бўйича янги маҳсулот турларини тайёрловчи ишлаб чиқаришлар жойлаштирилади. Ушбу йўналишни молиялаштиришга 50 млрд сўм ажратилади;

учинчидан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан лойиҳани амалга ошириш учун олинган кредитнинг 50%дан кўп бўлмаган миқдорига кафиллик бериш ва Рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини 5%гача қоплаш.

 

Бундан ташқари, 2019 йил 1 июлдан:

  • маҳаллий етказиб берувчиларнинг иштирокини ва нарх шаклланишида шаффофликни таъминлаш учун давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади;
  • уч ёки ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин;
  • буюртмачиларга Рўйхатдаги маҳсулотларни харид қилишда инвесторга, сифат бўйича, келишилган техник ва нарх кўрсаткичларига амал қилиш шарти билан, етказиб бериш вақтидан бошлаб икки йил давомида маҳсулотнинг давлат харидлари тизими орқали сотиб олинишига кафолат тақдим этувчи махсус контрактларни танлов тартиб-таомиллари орқали тузиш ҳуқуқи берилади.

 

Олег Заманов.