Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2025 йилдаги 289-сон қарори билан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартиришлар қуйидагиларни назарда тутади:
- саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектлари томонидан техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри паспортлари ишлаб чиқилиши мажбурийлигини белгилаш;
- саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш.
Хусусан, қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом (06.06.1997 й. 286-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
- Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (30.06.2005 й. 152-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ва бошқалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова