Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Сардоба: жабрланганлар уй-жой билан таъминланади, инфратузилма тикланади

22.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 21.05.2020 йилдаги «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4722-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига $100 млн эквивалентидаги маблағларнинг ажратилиши назарда тутилган.

 

Ажратилган маблағлар фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва Сирдарё вилоятининг талафот кўрган туманларида инфратузилмани тиклашга йўналтирилади, хусусан:

  • Сув хўжалиги вазирлигига – издан чиққан ирригация ва мелиорация объектларини тиклаш учун;
  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига – йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига – тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун;
  • Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига – Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни эгаликка бериш учун. Норма уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга тааллуқли;
  • Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига – ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун.

 

Кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасига тегишли топшириқлар берилди. Президент Администрациясига Мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга республиканинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағларини мақбуллаштириш бўйича таклиф киритиш улар жумласига киради. Мақбуллаштириладиган маблағларни келгусида қайта тақсимлаш йўналишлари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Эльмира Сиразиева.