Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш кўпайтирилади

16.10.2020

Читать на русском языке

Президент томонидан 2020 йил 15 октябрдаги тегишли қарор имзоланди. Ҳужжатнинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда қуйидагилар ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилган:

  • Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, 400 гектар майдонда кластер усулида аҳоли хонадонларини бириктириш орқали саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилган.

 

Уюшма ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари МЧЖ шаклида ташкил этилди. Ҳудудий жамиятлар унинг муассислари ҳисобланади. Унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари - аъзолик бадаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, илмий тадқиқотларни олиб бориш учун ажратилган давлат грантлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари.

 

Уюшмага қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • агрономик тавсиялар бериш;
  • энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилишда кўмаклашиш;
  • маҳсулот етиштирувчиларнинг малакасини ошириш.

 

Уюшмага ташқи ва ички бозор талабларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажми тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

 

Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади. Уларни етиштириш “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Уюшма Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини кластер ва кооперация усулида етиштириш бўйича халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган аниқ лойиҳаларни тижорат банкларига тақдим этади.

 

Саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга ошириш учун 7 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ажратилади. Улар  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан МБ асосий ставкасининг 50%и миқдорида 1 йиллик муддатга Булоқбоши тумани ҳокимлиги ва Уюшма кафиллиги асосида тенг улушларда ссуда сифатида ажратилади.

 

Эльмира Сиразиева.