Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда

29.03.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 йилдаги 153-сонли “Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
  • Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

 Эксперт комиссияси ишлаб чиқилган техник регламентларни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва (ёки) тегишли соҳада давлат сиёсатини юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида тузилади.

 

Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи орган  уни комиссияга юборади, комиссия аъзолари томонидан 15 календарь кун ичида таклифлар тақдим етилади. Тақдим этилган лойиҳа бўйича комиссия йиғилишидаа қарор қабул қилингандан сўнг қарор бир ҳафта ичида манфаатдор ташкилотларга юборилади.

 

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Стандартлар институти тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:

  • ЖСТга аъзо давлатларни республикада халқаро стандартларга асосланмаган ёки улардан сезиларли даражада фарқ қиладиган янги техник регламентлар ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида ўз вақтида (ишлаб чиқиш босқичида) хабардор қилиш;
  • ЖСТга аъзо давлатлар ахборот марказлари сўровларига жавоблар тақдим этиш;
  • ЖСТга аъзо давлатларининг янги техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича хабарномалари бўйича фикр билдириш;
  • ЖСТга аъзо давлатларнинг савдодаги техник тўсиқлар соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни республиканинг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра такдим этиш.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий  базасида эълон қилинган ва 26.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев