Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

28.06.2020

Читать на русском языке

Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3247, 18.06.2020 йил).

 

Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текшируви ҳисобланади. Сайёр солиқ текшируви доирасида ҳисоб ҳужжатларининг, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.

 

Низомга мувофиқ сайёр солиқ текшируви:

  • солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувни ўтказиш муддати ва мақсади кўрсатилади;
  • 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган санадан бошланади;
  • текширув далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кунда якунланади;
  • Ягона текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш тизимида рўйхатдан ўтказилади.

 

Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича:

  • солиқлар ва йиғимлар ҳисобланмайди;
  • олинган материаллар ва маълумотлардан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун фойдаланиш мумкин;
  • ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қонун ҳужжатларига (СК, ЖК, МЖТК) мувофиқ чоралар кўрилади.

 

Қуйидаги ҳолатлар сайёр текширувлар ўтказиш учун асос ҳисобланади:

  • «таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулоти натижасига кўра аниқланган, юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлмаган солиқ тўловчилар фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
  • жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда (бундан аноним мурожаатлар мустасно);
  • оммавий ахборот воситаларида солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
  • камерал солиқ текшируви жараёнида аниқланган тафовут ва хатоларни солиқ органи жойлашган жойдан ташқарида ўрганиш зарурати юзага келганда.

 

Сайёр солиқ текшируви доирасида:

  • солиқ солиш объектлари аниқланади. Солиқ солиш объектлари тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар ҳамжа солиқ органларида мавжуд бўлган солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади;
  • хронометраж кузатувлари ўтказилади. Кузатув солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолиятини юритиш билан боғлиқ ҳақиқатдаги даромадлари, уларнинг манбалари ва (ёки) харажатлари, шунингдек солиқ режимини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Хронометраж кузатуви солиқ тўловчиларнинг текширувга қадар тасдиқланган иш режимидан келиб чиққан ҳолда 7 иш кунидан кам бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • НКМ ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши текширилади. Савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар соҳаси субъектларида назорат хариди ва (ёки) бевосита текширув орқали амалга оширилади;
  • ходимларнинг сони мониторинг қилинади. Текшириладиган объектларда ишлайдиган ходимларнинг маълум қилинган ва ҳақиқий сонини мониторинг қилиш орқали амалга оширилади;
  • бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилиши текширилади. Бунда бир марталик йиғим ва ижара тўлови тўланиши, шунингдек бозорларда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бажарилиши текширилади;
  • савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши текширилади;
  • асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. 

 

Текширувчилар сайёр солиқ текширувини ўтказиш пайтида қуйидагиларга ҳақли:

  • СКнинг 145-моддасига мувофиқ текширилувчи шахснинг ҳудуди ва биноларини, шунингдек ҳужжатлари ва буюмларини кўздан кечирилади;
  • СК 148-моддасига мувофиқ ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиши мумкин. Солиқ тўловчининг фаолияти тўхтатиб қўйилишига сабаб бўладиган олиб қўйиш фақат суднинг қарорига асосан амалга оширилади;
  • СК ва Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга. 

 

Бунда текширувчилар текширув тўғрисидаги буйруқда баён этилган ваколатлари ва текширув мақсади доирасидан чиқмасликлари лозим. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.