Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Сайлов кодекси ишлаб чиқилди

09.11.2018

Читать на русском языке

 

Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди (6.11.2018 йилдаги ПҚ-4004-сон Президент қарорига қаранг).

 

МСК томонидан Олий Мажлис палаталари билан биргаликда ишлаб чиқилган ҳужжат демократик тамойилларга ҳамда халқаро стандартларга жавоб беради, дея қайд этилади қарорда. Дастур билан лойиҳани кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш (15 ноябргача), шунингдек, уни ЯИДХПга жойлаштириш режалаштирилган. Шундан кейин кодекс қабул қилинади (ноябрь-декабрь), амалдаги қонун ҳужжатлари унга мувофиқлаштирилади (2019 йил январь-февраль) ва унинг асосида қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилади (2019 йил март).

 

Маълумот учун: илгари ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таҳрири жойлаштирилган эди. Муҳокама 10 августда ниҳоясига етган, унинг давомида 11 та таклиф тушган.

 

Бундан ташқари, энди МСКнинг 7 нафар аъзоси, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котиби доимий асосда ишлайди. 2019 йил 1 январдан бошлаб олий юридик маълумотга эга бўлган доимий асосда ишловчи аъзолар ва Котибият ходимларига адлия идора ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган унвон-мартаба даражалари берилади ҳамда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ва қўшимча ҳақ тўланади.

 

МСК аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига тенглаштирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига қаранг).

 

Жамоатчилик асосида ишлаб келаётган сайлов комиссиялари ва референдум ўтказиш бўйича комиссиялар раиси, унинг ўринбосари ёки котибларига ўтказиш даврида моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан асосий иш жойи бўйича лавозим маошининг 50%и миқдорида устама тўлаш тавсия этилди.

 

Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси тузилмасида Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Унинг вазифалари жумласига сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш, малакасини ошириш, қонунчилик ва амалиётни тизимли равишда мониторинг қилиб бориш, бу соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва илмий-услубий ишлар киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_