Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Сайтларда тақиқланган ахборот берилган шарҳлар олиб ташланади

30.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 йилдаги 807-сон қарори билан 5.09.2018 йилдаги «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 707-сон ВМҚга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.

 

Веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасида жойлаштирилган ахборотга ушбу веб-сайт фойдаланувчилари томонидан қолдирилган шарҳлар матнида, шунингдек ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда тақиқланган ахборотлар мавжудлиги аниқланганда, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат билан Қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тақиқланган ахборотлар аниқланганда Марказ томонидан 24 соатдан кечиктирмасдан хабарнома юборилади.

 

Хабарнома Марказнинг расмий ахборот ресурслари (электрон почта, ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерлардаги расмий саҳифа) орқали электрон шаклда юборилади.

 

Хабарномада тарқатилиши тақиқланган ахборот жойлаштирилган ахборот ресурсининг номи, ахборот жойлаштирилган сана кўрсатилади. Тақиқланган ахборотга ҳавола ва унинг экрандаги тасвири нусхаси илова қилинади. Шунингдек ушбу ахборотни тарқатиш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумотлар келтирилиши мумкин.

 

Ахборот ресурси эгаси ёки блогер хабарномани олган вақтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаши, шунингдек бу тўғрида Марказни унинг расмий ахборот ресурслари орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида хабардор қилиши лозим.

 

Тақиқланган ахборот олиб ташланмаса, у ҳолда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки Марказ томонидан ушбу ахборотни олиб ташлаш бўйича ижтимоий тармоқ ёки мессенжер маъмурига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиниши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, тақиқланган ахборот – бу Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи, порнографияни тарғиб қилувчи ва бошқа шунга ўхшаш маълумотларни ўз ичига олган ахборот.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2020 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.