Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Сейсмология соҳаси махсус жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади

06.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 681-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 30.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг таркиби.

 

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди, унинг маблағлари Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.

 

Жамғарма қуйидаги маблағлар ҳисобига шакллантирилади:

  • республика бюджетидан амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларни илмий-техника дастурлари учун ажратилган грант маблағлари;
  • Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоб-китобларига асосан республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар ҳисобланади:

  • илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш;
  • илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари ҳамда бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш;
  • республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамлаштирилган технологияларни жорий этиш, сейсмик чидамли қурилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш;
  • сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотларининг соҳага оид фаолият йўналиши бўйича моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш;
  • юксак илмий натижаларга эришган ва фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.