Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари белгиланди

07.06.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 04.06.2019 йилдаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–4351-сон қарори қабул қилинди, деб хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлашга масъул орган этиб белгиланди.

 

Қарор билан 2019–2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. “Одамлар учун шаҳар”, “яшил шаҳар”, “шаҳар боғ” моделларини қўллаш режалаштирилаётир.

 

2020 йил 1 январдан ободонлаштириш ходимларига бир қатор устамалар тўланади. Жумладан, овқатланиш учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида компенсация белгиланади.

 

Қарорга мувофиқ, “Обод ҳудуд” тизими ишга туширилади. 2020 йил 1 январдан шаҳар кўчаларини қуриш ва таъмирлашда унга туташ ҳудудлар ҳам мажбурий ободонлаштирилади.

 

2019 йил 1 октябрдан юридик ва жисмоний шахслар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун масъул ҳисобланади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах