Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Шаҳарсозлик соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилмоқда

15.09.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.09.2023 йилдаги «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-299-сон Қарор имзоланди.


Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришга доир ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг қуйидаги даражалари белгиланмоқда:

  • биринчи даражада — ҳудудларнинг рақобат устунликлари ва барқарор ривожланиш драйверларини аниқлаб берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, шунингдек, шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида Агломерацияларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади;
  • иккинчи даражада — шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, шунингдек, қишлоқ, аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилади;
  • учинчи даражада — ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

 

Курилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:

  • худудларнинг жорий ҳолатини аниқлаш, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачилик функцияларини амалга ошириш;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий ёндашувлари, мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
  • Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш;
  • «Давлат шаҳарсозлик геоахборот тизими» идоралараро геоахборот дастурий комплексини юритиш ва оператор функциясини бажариш, шунингдек, ушбу тизимга маълумотларни жойлаштириш, сақлаш, фазовий маълумотлар алмашинувини таъминлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқариш.

 

2023 йилда шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг схемаларини ишлаб чикишга 115 миллиард сўмгача сарфланади.

 

2024 йил 1 январга қадар қуйидаги имкониятларга эга «Шаҳарсозлик геоахборот тизими» (кейинги ўринларда – Тизим) ишга туширилади:

  • ҳудудларнинг барча ижтимоий-иқтисодий маълумотлар турларининг ЗD-визуал кўринишини шакллантириш ва комплекс таҳлил қилиш;
  • ҳудудларни консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратиш, геофазовий маълумотларни жойлаштириш орқали аҳоли пунктларининг «рақамли эгизаклари»ни яратиш;
  • бош режаларни ва жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш;
  • қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. 

  

2024 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ишлаб чиқиладиган барча аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, уларни келишиш ва ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Тизимга жойлаштириш тартиби жорий этилади;
  • ер майдонларини ажратиш ва аукцион орқали сотиш фақат улар жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар Тизимга киритилгандан сўнг амалга оширилади.

 

2024 йил 1 июлга қадар куйидагиларни назарда тутувчи «Менинг ҳудудим» электрон платформаси ишлаб чиқилади:

  • «Менинг ҳудудим» электрон платформасида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетларини яратиб, улар фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотларни маҳалла кесимида рақамли шаклда киритиш;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда овоз бериш механизмини жорий этиш;
  • ҳудудларда маҳаллий аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ташаббусларини акс эттирувчи тизим жорий этиш.

2023 йил 1 ноябрдан Қурилиш вазирлиги томонидан олийгоҳлар билан биргаликда маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари учун шаҳарсозлик соҳасида билимларни оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2023 йилдан кучга кирди.


 

Собир Нурбердиев.