Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда

05.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2016 йилдаги 87-сон қарори билан Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилди.

 

 

_________________

 

Энг асосийси ҳақида қисқача! Департамент фаолиятининг
асосий йўналишлари - Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисми ҳудудидаги ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш.

 

_________________

 

Ҳужжат билан Департаментнинг низоми ва тузилмаси (бошқарув ходимлари – 12 нафар, ёрдамчи ходимлар – 6 нафар), шунингдек махсус автотранспорт ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги Департаментнинг муассиси функцияларини бажаради, улар жумласига қуйидагилар киради:

 

- Департаментнинг мол-мулки билан боғлиқ шартномалар бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш;

 

- Департаментнинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мол-мулкини олиб қўйиш;

 

- Департаментга етказилган зарар юзасидан ташкилотларга нисбатан даъво қўзғаш;

 

- Департаментнинг йиллик ишлаб чиқариш режасини тасдиқлаш ва амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

 

- Департаментга фойдаланиш учун берилган давлат мол-мулкининг ҳолатини назорат қилиш ва унинг ўзгага берилишига йўл қўймаслик.

 

Департаментга Шаҳрисабз тумани ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

 

Департамент ўз фаолиятини Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах