Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Шахсга доир маълумотлар базалари қандай рўйхатдан ўтказилади

13.02.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2020 йилдаги 71-сон қарори билан Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини яратади ва икки ой муддатда уни Интернетда ишга туширади.

 

Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри (кейинги ўринларда – Давлат реестри) ўзини мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларининг рўйхати сифатида намоён этади.

 

Шахсга доир маълумотлар – бу муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот. Шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс шахсга доир маълумотлар субъекти  ҳисобланади. Шахсга доир маълумотлар базаси  таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси кўринишида тақдим этилади.

 

Шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори,  шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс оператори ҳисобланади.

 

Қабул қилинган ҳужжатнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;
  • Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
  • давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
  • тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотлар.

 

Ўз таркибида:

  • жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
  • субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
  • субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
  • субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
  • автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
  • автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
  • меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.

 

Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, уларга ўзгартириш киритиш ҳамда ундан чиқаришда тўловлар ундирилмайди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Давлат реестрини шакллантириш, юритиш ва ундаги ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Давлат реестрини юритиш ахборот тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, ариза бериш учун тизимга кириш "Электрон ҳукумат" фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.gov.uz) орқали амалга оширилади.

 

Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • уларнинг мулкдори ва (ёки) операторининг аризасига асосан;
  • мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолияти тугатилганда ёки тўхтатилганда;
  • аризада кўрсатилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ёки тугатиш муддати келганда;
  • суднинг мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида.

 

Давлат реестри маълумотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.