Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди

01.11.2021

Читать на русском языке

29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан МЖТК ва ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Уларда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик

Жазо

шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман республика ҳудудида жойлашган техник воситаларда хамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхагдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик (МЖТК 462-м.)

жарима солиш:

  • фуқароларга – 7 БҲМ;
  • мансабдор шахсларга – 50 БҲМ.

 

ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (ЖК 1412-м.)

  • жарима – 100 дан 150 БҲМгача;
  • ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;;
  • икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса

  • жарима – 150 дан 200 БҲМ;
  • икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;
  • уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Кўрсатилган ўзгартиришлар Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.