Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Шахсий хавфсизлик, учрашувлар, рағбатлантириш юзасидан маҳкумлар учун қандай ўзгартиришлар қилинади

02.07.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган тузатишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди (30.06.2020 йилдаги ЎРҚ-625-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, интизомий қисмга жўнатишга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг шахсий хавфсизлиги таъминланиши батафсил қайд этилди. Маҳкум жазони ижро этиш муассасасининг ёки органининг ҳар қандай ходимига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақли  бўлади, аризани қабул қилган ходим уни зудлик билан бошлиққа тақдим этиши лозим. Бу ҳақда ёзув махсус рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади. Бошлиқ аризани (хабарни) олгандан сўнг 3 сутка ичида маҳкумни хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштириши шарт.

 

Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилинади. Маҳкум қабул қилинган қарор билан имзо қўйдириб таништирилади, у қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилишга ҳақли бўлади. Бундай шикоят муассасада кўриб чиқилмайди, балки дарҳол манзили бўйича юборилади ва шикоят берилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади.

 

Иккинчидан, тинтув чоғида маҳкумлар учун қўшимча кафолатлар белгиланади:

  • тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган ҳолларда, жазони ижро этиш муассасаларининг турар жойларини уларда маҳкумлар бўлганда тинтув қилишга йўл қўйилади;
  • тинтув ўтказиш чоғида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади. Бундан маҳкумларнинг тинтувни амалга ошираётган ходимга бошқа маҳкумларга ёки ўзга шахсларга нисбатан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларининг, шунингдек маҳкумлар томонидан ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш ҳоллари мустасно.   

 

Учинчидан, маҳкумларга учрашувлар белгилаш тартиби соддалаштирилди:

а) муқобил вариант сифатида қуйидагилар ўрнига масофали видео-учрашувдан фойдаланишни танлаш имконияти пайдо бўлди:

  • узоқ муддатли учрашувни (муассаса ҳудудида – 1 суткадан 3 суткагача, муассасадан ташқарида – 3 суткадан 5 суткагача, таҳр. изоҳи) қисқа муддатли учрашувга (4 соатгача, таҳр. изоҳи) ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштириш;
  • қисқа муддатли учрашув ўрнига тақдим этиладиган телефон орқали сўзлашув;

б) вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади;

в) маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди:

  • умумий қоидага кўра, бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашувга рухсат берилади;
  • манзил-колонияларда сақланаётганларга ишдан бўш вақтларида учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади;
  • маҳкума аёллар колониялар қошидаги болалар уйига жойлаштирилган болалари билан ишдан бўш вақтида чекланмаган миқдорда мулоқот қилишлари мумкин.

 

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган болалари билан учрашишига ўзининг шахсини, қариндошлигини ёки васийлигини (ҳомийлигини) тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этган тақдирда битта яқин қариндоши ёки васий (ҳомий) кузатувида йўл қўйилади.

 

Маҳкума аёллар жазони ижро этиш муассасасидан ташқаридаги болалар уйларидаги вояга етмаган болалари билан учрашув сўрашга ҳақли.

 

Тўртинчидан, маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибга солинди. Ушбу масала ҳар йили камида икки марта ҳамда байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилади. Бунинг учун жазони ижро этиш муассасасининг ходимлари ва жамоатчилик вакиллари (депутатлар, омбудсман вакиллари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари) орасидан 8 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади. Муассаса бошлиғи комиссия раиси ҳисобланади.

 

Таомил қуйидагича амалга оширилади. Отряд бошлиғи маҳкумни рағбатлантириш учун тавсия қилади ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. Белгиланган муддатларга биноан комиссия мажлиси тайинланади. Комиссия аъзолари рағбатлантириш учун тавсия этилган маҳкум билан унинг хулқ-атвори белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан суҳбат ўтказадилар. Комиссия қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, маҳкумни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Комиссия қарори ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, 3 кун муддатда муассаса бошлиғининг қарори чиқарилади ва унинг мазмуни маҳкумга эълон қилинади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.