Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Шакар ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС бўйича берилган имтиёз муддати бир йилга узайтирилди

13.12.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 16.01.2018 йилдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5303-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди (12.12.2018 йилдаги ПФ–5596-сон Фармонга қаранг).

 

Биринчидан, импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган шакар ҳажмларини ҚҚС тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди. Имтиёз 2018 йил 1 февралдан буён амал қилмоқда, аввалбошдан жорий йил тугагунга қадар муддатга берилган эди.

 

Иккинчидан, 2020 йил 1 январгача импорт қилинган шакарни божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тарзидаги имтиёзнинг амал қилиш доираси торайтирилди. Аввалбошдан у ТИФ ТН бўйича коди 1701 (шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза, қаттиқ ҳолатда) бўлган бутун товар гуруҳига нисбатан қўлланар ҳамда хушбўй ҳид ва таъм берувчи ёки ранглантирувчи қўшимчалар қўшиладиган маҳсулотларни қамраб олган эди.

 

Энди эса божхона имтиёзи фақат хушбўй ҳид ва таъм берувчи ёки ранглантирувчи қўшимчаларсиз шакар хом ашёсига (ТИФ ТН бўйича кодлари 1701 12 – 1701 14) нисбатан қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_