Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uz

Сигареталар қутисида огоҳлантирувчи суратлар берилади

09.01.2020

Читать на русском языке

 

Тасвирлар намуналари Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга илова кўринишида тасдиқланган, у 2020 йил февралдан кучга киради (25.12.2019 йилдаги 1034-сон ВМҚга қаранг).  

 

Тасвирларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган касалликлар асоратлари изоҳловчи матн билан ифодаланган. Қоидаларга кўра суратлар намуналари улар тасдиқланган кундан бошлаб бир йил ичида қутиларда пайдо бўлиши керак. Кейинчалик намуналар 5 йилда камида 1 марта янгиланади.

 

Огоҳлантирувчи суратлар чекиладиган ва чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари истеъмол қутисининг олд ва орқа томонларига ротация тамойили бўйича туширилади. Тасвир тиниқлиги 300 dpi дан (ҳар бир дюймга нуқталар) кам бўлмаслиги керак.

 

Истеъмол қутиси ва блок олд ёки орқа томонининг бўйи ва эни нисбати муайян аҳамият касб этади. Қуйидаги ўлчамларни ташкил этганда:

а) 1,28 дан кам бўлганда:

  • тасвир майдони истеъмол қутиси ва блокнинг ҳар бир асосий томони майдонининг камида 40%ини эгаллаши шарти билан огоҳлантирувчи тасвир ўлчамлари ўзгартирилади;
  • огоҳлантирувчи тасвир истеъмол қутиси ва блок асосий олд ва орқа томонларининг чап бурчагида жойлаштирилади;

б) 1,28 ортиқ ва 1,92 дан кам бўлганда, тасвир майдони истеъмол қутиси ва блокнинг ҳар бир асосий томони майдонининг 40%ини эгаллаши шарти билан огоҳлантирувчи тасвир ўлчамлари ўзгартирилади;

в) 1,92 дан ортиқ бўлганда:

  • огоҳлантирувчи тасвир ўлчамларига унинг эни истеъмол қутиси ва блок энига мос келадиган қилиб ўзгартириш киритилади;
  • тасвир туширилмаган, бироқ шунга мўлжалланган майдонга истеъмол қутиси ва блок асосий томонларининг эни бўйлаб Pantone 448С га мос келадиган ранг берилади. Иккала майдон ҳажми жамликда истеъмол қутиси ва блокнинг асосий томонлари эгаллаган майдоннинг 40%идан кам бўлмаслиги лозим;
  • огоҳлантирувчи тасвирларда жойлаштирилган матн (матннинг бир қисми) оқ рангли катта ҳарфларда, қуюқ, осон ўқиладиган шрифтда берилади, шрифт ўлчами энг узун қатор матн жойлаштириладиган жойнинг чеккасигача борадиган қилиб имкон қадар катталаштирилиши керак. Сатр оралиғи шрифт баландлигидан ошмаслиги лозим.

 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тушириладиган тасвир мутаносиблиги тасдиқланган намунадаги мутаносибликка нисбатан 20%дан ошмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2020 йилдан кучга киради. 

 

Олег Заманов.