Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Сирдарё ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларига – имтиёзлар

22.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.06.2020 йилдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 392-сон қарор қабул қилинди.

 

«Textile Technologies Group» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида $54 млн га тенг 1 000 дан ортиқ юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан 66 та пахта териш машиналари ўз маблағлари ва хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобига харид қилинди.

 

«Textile Technologies Group» МЧЖ ва «ЎзКейсагролизинг» томонидан харид қилинадиган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Сардоба туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманлари учун мўлжалланган  қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмлари (ҳужжат билан тасдиқланган рўйхатга асосан) 2021 йил 31 декабрга кадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш 270 кун муддатга кечиктирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.