Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

"Сирли харидорлар" қандай ўқитилади

12.12.2025

Читать на русском языке

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарори (10.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 3722-сон) билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитиш ва уларга "сирли харидор" махсус сертификатини бериш ҳамда харид фаолиятини назорат қилиш тартиби белгиланди.

 

Низомга мувофиқ, ННТ ходимларини ўқитиш уларнинг буюртманомалари бўйича Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ўрганиш маркази томонидан амалга оширилади. Ўқув курслари якунида тингловчиларга курсни тамомлаганлик тўғрисида махсус сертификат берилади.

 

Тингловчилар учун ўқув курсларининг давомийлиги 18 соатни ташкил этади. Бунда ариза берувчининг илтимосига кўра ўқув курсларининг давомийлиги 30 соатгача узайтирилиши мумкин.

 

Тингловчилар учун ўқув курслари Марказда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади.

 

Ўқув дастури қуйидаги масалаларни қамраб олади:

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
  • "сирли харидор" тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш, уларнинг натижаларини расмийлаштириш асослари ва тартиби;
  • савдо, хизмат кўрсатиш ва реклама соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш;
  • ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш.

 

Ўқув курслари якунида Марказ тингловчиларнинг билими ва ўзлаштиришини баҳолаш учун тест синовларини ўтказади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова