Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Ситуацион-таҳлилий марказ хавфсиз туризмни таъминлайди

23.12.2019

Читать на русском языке

У ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – бошқарма) тузилмасида ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 йилдаги 1010-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ситуацион-таҳлилий марказ (кейинги ўринларда – Марказ) транспорт ва туризм объектларида Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган бошқарувини амалга оширади. Эслатиб ўтамиз, у Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабзда жорий этилмоқда, босқичма-босқич Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларига  татбиқ этилади.

 

Марказга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудлардаги ҳолатни мониторинг қилиш;
  • объектларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;
  • объектларда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, табиий ва техноген тусдаги ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан тавсиявий иш олиб бориш;
  • объектлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисида Бошқарма Навбатчилик қисмини хабардор қилиш.

 

Марказ учун Тошкент шаҳар Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 62-уй манзилида Бошқарма ҳудудида бино қурилади. Бир ой муддатда Марказ фаолияти тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

 

2021 йил 1 январга қадар

транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор (бодикамера)лар ва қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар билан дастурий таъминотга эга планшетлар билан таъминланади. Патруль-пост хизмати ходимлари ҳам бодикамералар билан таъминланади.

 

Икки ой муддатда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларни видеокузатув мосламалари билан жиҳозлашнинг жадвали тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.