Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Соатбай машғулотларга кўпроқ ҳақ тўланади

02.11.2016

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) билан янги Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқланди.

2016 йил 1 октябрдан бошлаб ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қуйидагича оширилди:

 

умумтаълим мактабларининг педагог ходимлари учун – 33 фоиздан ортиқроқ;

 

олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари, шунингдек ушбу давлат муассасаларининг ўқув курслари ўқитувчилари учун – ўрта ҳисобда 15 фоиз;

 

Фанлар академияси академиклари учун – 15 фоиз.

 

Белгиланишича, конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

 

Таъкидлаш жоизки, соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган ва уларга меҳнат таътили ҳақи киритилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

2016 йил 31 октябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ

эксперт-юристимиз