Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий инвесторларга – имтиёзли кредитлар

18.04.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 16.04.2019 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Бу соҳада шериклик қуйидаги тарзда амалга оширилади:

 

биринчидан, лойиҳалар давлат ва хусусий шерик ўртасидаги битимга асосан амалга оширилади. Бир ёки бир неча шакллар жамини танлаш таклиф қилинади:

  • соғлиқни сақлаш соҳасида жамоат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, яратиш, жиҳозлаш, модернизация қилиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари иштирокида амалга ошириладиган бирламчи аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларнинг концепцияси 3 ой муддатда тасдиқланади;

 

иккинчидан,  хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади (Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида истисно назарда тутилиши мумкин). Битимларни тузиш ҳуқуқини берувчи тендерни 15 августгача эълон қилишлари керак;

 

учинчидан, битимнинг амал қилиш муддати шериклар томонидан белгиланади, бироқ у 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак;

 

тўртинчидан,  лойиҳаларни амалга ошириш доирасида хусусий шерикка ажратилган ер участкалари, сотиб олинган тиббий ва бошқа ускуналар ҳамда улар томонидан қурилган объектлар битимнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлатга топширилади.

 

Инвесторларга имтиёзли кредитлар берилади. Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 миллион АҚШ долларигача ажратиш кўзланмоқда.

 

Кредит фақатгина импорт қилинадиган замонавий тиббий ускуналар ва инвентарларни сотиб олиш учун – чет эл валютасида киритиладиган инвестиция умумий ҳажмининг 20%идан кўп бўлмаган миқдорда расмийлаштирилади. Муддати - 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 8 йилгача бўлган муддатга қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси билан бирга йиллик 1% миқдорида. Бунда шарт мавжуд – хусусий (ш.ж., хорижий) инвестиция ҳажми улар умумий миқдорининг 80%идан кам бўлмаслиги керак.

 

Олег Заманов.