Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

08.11.2017

 

 

Президентнинг 7.11.2017 йилдаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.


Янги идоранинг вазифалари белгиланди

 

Агентлик фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш, фармацевтика компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббиёт техникалари билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, Агентлик юқорида кўрсатилган тиббиёт маҳсулотларини, шу жумладан чет элдан импорт қилинаётганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлашни, фармацевтика корхоналарини тегишли ишлаб чиқариш амалиёти халқаро қоидаларга мувофиқлигини сертификатлаштиришни амалга оширади.

 

Қуйидагилар Агентлик тасарруфига ўтказилди:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази;
  • Ўзбек кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти;
  • Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти;
  • “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институти.

 

“Ўзфармсаноат” ДАК, Республика комиссияси тугатилмоқда 

 

“Ўзфармсаноат” ДАК мулки ва бошқа товар-моддий бойликлари Агентликка ўтказилади.

 

Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси ҳам тугатилмоқда (Президентнинг 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарори билан ташкил этилган). Унинг функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклатилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “O‘zmedeksport” РТИДК қайта номланди

 

Энди бу Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O‘zmedimpeks” ДУК. Унинг оператив бошқарувига “Ўзмедлизинг” АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши ўтказилади.

 

Белгиланишича, “O‘zmedimpeks” ДУК:

  • молиялаштириш манбасидан қатъи назар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун тиббиёт техникалари ҳамда махсус тиббиёт автотранспортининг ягона етказиб берувчиси, шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент;
  • халқаро молия институтларининг кредитлари, грантлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида тиббиёт маҳсулотлари ва махсус тиббиёт автотранспортининг хариди бўйича тендер комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

 

Ижтимоий дорихоналар тармоғи келаси йил охирида ишга туширилади

 

Ижтимоий дорихоналарнинг жойлашуви йил охиригача тасдиқланиши керак.  Уларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек давлат мулкида бўлган бўш турган бино ва иншоотлар негизида жойлаштириш лозим. 2018 йил 1 декабрга қадар муддатда ижтимоий дорихоналарни таъмирлаш ва ишга туширишни амалга ошириш керак.

 

Ваколатли органларга ҳужжатни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Қатор ташкилий масалалар ҳал этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 Олег Заманов,

экспертимиз.