Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилмоқда

19.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 16.07.2024 йилдаги "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ўзгаришлар назарда тутилган.


Хусусан, Вазирлик марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

 

Шунингдек, 3 та штат бирлигидан иборат сектор ташкил этилади, унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • ногиронликнинг олдини олиш бўйича чоралар амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказишга юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
  • ВКК шифокорлари ва оилавий шифокорлар малакасини ошириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • оилавий шифокорлар томонидан ТИЭКда кўрикдан ўтказиш учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва унинг тегишли ахборот тизимлари билан интеграциялашуви жараёнини мувофиқлаштириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 17 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова