Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Солиқ аудити бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилиш мумкин

22.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 20.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-910-сон Қонун имзоланди.

 

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилишга оид чеклов бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек:

  • “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги;
  • “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Ўзгартиришлар билан тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва бу ҳақда ОАВда эълон бериш талаби бекор қилинмоқда.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 21.02.2024 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев