Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Солиқ ҳисоботининг амалдаги шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда ва янгилари жорий этилмоқда

24.10.2020

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 3221-1, 20.10.2020 й.).

 

Ушбу қўшимчалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

  • ДСҚ қарорининг 7-иловасига ўзгартиришлар – “Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби”. Илова янги шакл “Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахсларнинг мулклари тўғрисида маълумот” билан тўлдирилмоқда;
  • Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги шакл киритилмоқда (13-илова) - «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар”. Ушбу янги шаклни  юридик шахслар йилда бир марта 1 мартдан кечиктирмай тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.