Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари -- солиқ ҳужжатларида шахсларни электрон идентификация қилиш усулларини кенгайтириш (ЭРИдан ташқари), сув ресурслари бўйича ҳисоботни автоматлаштириш, ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш тартибларини соддалаштириш, «Маҳалла сервис» ташкилотлари, чарм-пойабзал саноат зоналари ва инфратузилма лойиҳалари учун имтиёзлар.
Ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари:
1. Солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш:
- солиқ ҳужжатларида шахсларни электрон идентификация қилиш усулларини кенгайтириш (ЭРИдан ташқари);
- сув ресурслари бўйича ҳисоботни автоматлаштириш.
2. Солиқ тартибларини соддалаштириш:
- ҳисобга олиш тартибларини 3 кунгача тезлаштириш;
- илгари ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинарди. Энди бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олиш атиги 3 кун ичида амалга оширилади.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi




