Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

Солиқ кодексида янги имтиёзлар белгиланади

26.08.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 23.08.2019 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлайдиган корхоналарда ҳозирда ҳам имтиёзлар мавжуд (масалан, Солиқ кодексининг 158-моддаси 3-қисми; 358-моддаси 1-қисмига қаранг). Бироқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашлари – Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон карлар жамияти ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахсларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашга қарор қилинди.

 

Бинобарин, бундай ташкилотда ногиронлиги бўлган шахслар штатдаги ходимларнинг 50%идан кам, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий фонднинг 50%идан кам бўлмаса, ташкилот:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади;
  • солиққа тортиладиган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган, ер участкасининг жойлашган ўрнига қараб белгиланган ер солиғи ставкасига нисбатан 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланган ҳолда тўлайди.

 

Бундан ташқари, давлат буюртмачиларига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича бундай субъектлардан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишга квоталар берилади.

 

Ҳужжатда назарда тутилган нормалар Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида акс эттирилиши лозим. 

 

Олег Заманов.