Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Солиқ кодексининг янги таҳрири 2018 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқилади

14.02.2018

 

Президентнинг 13.02.2018 йилдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойиши имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан Республика комиссияси ва ишчи гуруҳлар тузилди, уларга етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар – экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда қуйидагилар топширилди:

 

2018 йил 1 апрель кунига қадар - Солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш;

 

2018 йил 1 июль кунига қадар - Солиқ кодекси янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

Тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга:

  • умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар талаблари ҳамда бозор иқтисодиёти тамойилларига жавоб берадиган нормалар яратилиши;
  • солиқ назоратининг хорижда кенг қўлланилаётган илғор ва синалган шакл ва усулларини жорий этишни ҳисобга олган, жумладан, халқаро эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда солиқ маъмуриятчилиги механизмларини қайта кўриб чиқиш;
  • республика стратегик манфаатлари ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичини ҳисобга олган ҳолда, солиқ соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни миллий солиқ қонунчилигига имплементация қилиш, шунингдек, самарали давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш;
  • солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан икки хил талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларни чиқариб ташлаш мақсадида уларни инвентаризация қилиш;
  • тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни кўпайтирган ҳолда, солиқ қонунчилигини унификация қилиш;
  • солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини изчил таъминлаш;
  • солиқлар йиғилувчанлиги даражасини ошириш, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқ ва йиғимларнинг тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлаш, солиққа тортилишдан бўйин товлаш имкониятини истисно қилиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий солиқ юкини пасайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, ресурслардан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлаш, самарасиз солиқ ва йиғимларни бекор қилиш;
  • кичик ва йирик бизнес субъектларининг солиқ юкини максимал даражада баробарлаштиришга хизмат қиладиган усулларни жорий этиш;
  • хориж мамлакатларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги солиққа тортиш тизимини танқидий ўрганиш асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш механизмини соддалаштириш;
  • “солиқ имтиёзи” ва “солиқ преференцияси” тушунчаларини аниқ чегаралаш, вақтинча имтиёз бериш муддатларини белгилаш, шунингдек, самарасиз ва эскирган солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш;
  • тадбиркорларга бизнеснинг ўрта муддатли истиқболда ривожланишини асосли равишда прогноз қилиш имкониятига эга бўлишлари учун солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан яқин вақтда «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.