Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ маъмуриятчилиги қандай ислоҳ қилинаяпти

12.07.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 10 июлдаги қарори билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди.

 

Стратегиянинг асосий йўналишлари:

 

  • солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини қисқартириш. Солиқ ва солиқ режимларини бирхиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, солиқ юкини оптималлаштириш (камайтириш ва бараварлаштириш) назарда тутилмоқда. 2021 йилга келиб ЖШДС тўловчилар 1,5 баравар, ҚҚС, ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи тўловчилар эса 2 баравар кўпайтирилади.

 

  • хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш. Мазкур йўналишга бирламчи ҳисоб ҳужжатларини рақамлаштириш ва бирхиллаштириш, солиқ ҳисоботлари шаклларини соддалаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг экстерриториал принципини ва солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тизимини ривожлантириш киритилди.

 

  • солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва солиқ ҳисобини такомиллаштириш. Хусусан, солиқ мажбуриятини ихтиёрий бажариш даражасини 90%га етказиш режалаштирилмоқда.

 

  • давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш. Солиқ органларида бизнес-таҳлил (Business Intellegence) тизими, стратегик ва процессуал бошқарув жорий этилади. Солиқ маъмуриятчилиги жараёни автоматлаштирилади.

 

  • давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ривожлантириш. Бу нуқтаи назардан норматив-ҳуқуқий база, кадрлар сиёсати қайта кўриб чиқилади. Солиқчилар янада очиқ-ошкора иш олиб борадилар.

 

Режалаштирилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суръати ўсишига, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги позицияларини яхшилашга эришилади. Солиқларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича ЯИМ, тушум, қўшилган қийматга нисбатан улуши ўзгаради. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўртасидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялар номутаносиблиги бартараф этилади. Асосийси, солиқ текширувлари сони қисқаради, назорат тадбирлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар миқдори пасаяди.

 

Олег Заманов.