Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Солиқ маслаҳатлари сифати назорат қилинади

27.10.2017

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2940, 24.10.2017 йил) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сон СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар» тасдиқланди. 

 

5-сонли СММС солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати деганда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳати бўйича хизматларни сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси тушунилади ва у қуйидагиларни ўз учига олиши шарт:

  • ташкилотни ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун билимга, маҳоратга ва малакага эга бўлган солиқ маслаҳатчилари билан жамланганлиги;        
  • мураккаб бўлган вазифаларни касбий малакаси ушбу вазифалар хусусиятларига мувофиқ бўлган солиқ маслаҳатчиларига топшириш;
  • солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш жараёнида ишларни зарур сифат талабларига жавоб берадиган йўналтирувчи кўрсатмалар асосида бажариш;
  • солиқ маслаҳатчиларнинг аниқ ҳолатларда билими етарли бўлмаганда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам тегишли маслаҳатлар олиш;
  • ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун солиқ маслаҳатчиларига нисбатан тегишли чоралар кўриш.

 

Маъълумот учун: «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқарилган СММС мамлакатимизда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг меъёрий элементи ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 25.10.2017 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

                                                                                                    Феруз Хайруллаев.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах