Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2023 йилдаги “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 132-сон қарори қабул қилинди.
Камерал текширувларни ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинмоқда (ҚҚС суммасини ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал текширувлар бундан мустасно):
- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
- унинг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
- солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
- ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев