Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ва жарималар миқдори тасдиқланди

17.08.2017

 

Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ–5147-сон фармони билан  Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, биз аввал Ҳисоб палатасининг янги ваколатлари хусусида ёзган эдик, улар орасида ҳудудий солиқ ва молия органларининг раҳбарларига нисбатан интизомий жазо қўллаш хусусида тақдимнома киритиш ҳуқуқи ҳам бор.

 

Ҳужжат билан моддий рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш учун фаолиятни баҳолаш мезонлари аниқланди.

 

1-жадвал.

 

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

 

 

Ҳудудий солиқ органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

 

 

Ҳудудий молия органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

 

умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзини ҳисобга олмаган ҳолда солиқларнинг йиғилувчанлигини камида 90% миқдорида бўлишини таъминлаш 

жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ, акциз солиғи, ЯСТ ва бозорларнинг даромади ҳисобидан ҳисобот чорагидаги тегишли жами тушумнинг 3%и миқдорида қўшимча тушумлар захирасини аниқлаш 

 

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлар прогнозининг бажарилиши

 

тасдиқланган Давлат бюджети даромадлар прогнозининг бажарилишини таъминлаш

Давлат бюджети даромадларини ошириш бўйича аниқланган захирани камида 50%и ундирилишини таъминлаш

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, ЯИТ ва ижтимоий нафақаларни молиялаштиришнинг тўлиқлиги

 

 

Тегишли равишда кўрсатилган мезонларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан келиб чиққан ҳолда тегишли миқдор бўйича рағбатлантириш ёки ундириш масаласи ҳал этилади.

 

Моддий рағбатлантириш (лавозим маошига нисбатан устама) 

Интизомий жазо (лавозим маошига нисбатан жарима)

бир вақтнинг ўзида 1-жадвалда келтирилган барча мезонлар бажарилган ҳолатда 20% миқдорида

бир вақтнинг ўзида 1-жадвалда келтирилган барча мезонлар бажарилмаган ҳолатда 20% миқдорида

 

1-жадвалда келтирилган иккита мезон бажарилган ҳолатда 10% миқдорида

 

1-жадвалда келтирилган иккита мезон бажарилмаган ҳолатда 10% миқдорида

 

Мезонларнинг ҳисоб-китоби тегишли ҳисобот чораги учун амалга оширилади. 1- жадвалда келтирилган барча мезонлар бажарилганлиги учун тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий солиқ ва молия органларининг масъул ходимларига ҳар чорак якуни бўйича лавозим маошининг 50%игача миқдорда мукофот тўланади. Жарималар МК 182-моддаси тартибида қўлланилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 Олег Заманов,

экспертимиз.