Президентнинг 3.11.2020 йилдаги ПҚ-4877-сон қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали (кейинги ўринларда - Филиал) ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - ИТИ) ташкил этилди.
Филиал Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (кейинги ўринларда – Университет) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида тасдиқланади.
ИТИ Университетнинг Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лабораторияси негизида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. 2021 йил 1 январдан фаолият юрита бошлайди.
Ташкил этиладиган муассасаларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Филиал |
ИТИ |
|
|
2020 йил 1 декабрдан бошлаб Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади. Ушбу вазифани самарали ташкил қилиш мақсадида жамоатчилик асосида Республика илмий-услубий кенгаши тузилади.
ИТИ тузилмаси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
а) 2021 йилдан бошлаб ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга ва соҳадаги муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳалар танловлари мунтазам эълон қилинади;
б) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан ташкилий чоралар амалга оширилади:
- Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа олий таълим муассасаларида «спорт тиббиёти», «спорт фармакологияси», «спорт реабилитологияси», «спорт психологияси» ва «спорт диетологияси» таълим йўналишлари бўйича;
- Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари магистратурасида «Диетология» ва «Нутрициология (овқатланиш илми)» мутахассисликлари бўйича;
в) 2020 йилнинг якунига қадар спорт-таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) учун босма нашрларни чоп этиш мақсадида Университетда юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахона фаолияти ташкил этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2020 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.